Мирзиёев Андижондаги 55-мактабга ташриф буюрди

Жамият

image

Бугун, 1 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Андижон туманидаги 55-мактабга ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу мактабнинг юқори синф ўқувчилари бу ерда тикувчилик, мебелчилик, қандолатчилик, косибчилик, сават тўқиш, кўрпа-тўшак тикиш каби йўналишларни ўрганмоқда. Шунингдек, мактаб ҳудудида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, пайвандлаш, типография, компьютер хизмати ва салонлар ташкил этилган.

Давлат раҳбари ташриф чоғида касб ўрганаётган ёшлар билан суҳбатлашди.

“Эътибор берсангиз, касб эгалламай ўқишни битирганлар ҳаётда қийналади, иш тополмайди. Кимнинг қўлида ҳунари бўлиб, чет тилини билса, йўли очиқ. Сизларда шундай имконият бор. Ўзингизни қийнаб, қунт билан билим олинг, ҳунар ўрганинг. Қарорлар, саъй-ҳаракатлар қачон натижа беради? Мутахассис зўр бўлса. Инвесторлар ҳам кадрларнинг билим ва малакасига ишониб келади. Мамлакатимизнинг энг катта бойлиги – ёшлар”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев Бўстондаги янги тўқимачилик корхонаси билан танишган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг