Мирзиёев Абу-Даби валиаҳди билан Ҳусанов ҳақида суҳбатлашди (видео)

Спорт

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БААдаги сафари давомида Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид ибн Муҳаммад Ол Наҳаён билан учрашиб, у билан футболчи Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери ҳақида гаплашган. Бу ҳақда “Менимча” дастурида маълум қилинди.

13-15 январь кунлари Бирлашган Араб Амирлигида расмий ташриф билан бўлган Ўзбекистон етакчиси Шайх Холид ибн Муҳаммад Ол Наҳаён билан учрашди ва “Манчестер Сити”га ўтиши аниқ бўлиб улгурган ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов трансфери борасида суҳбатлашди.

“Шундай учқур ўғлон, профессионал футболчи улғайтирган ўзбек халқига раҳмат”, деди Ол Наҳаён.

Ўз навбатида, Ўзбекистон етакчиси ҳам ушбу трансфердан хурсандлигини билдирди.

“Раҳмат, жуда миннатдорман. Жуда хурсанд бўлдим”, дея жавоб қайтарди Мирзиёев.

Маълумот ўрнида, Абдуқодир Ҳусанов “Ланс”дан “Манчестер Сити”га бонуслар билан ҳисоблаганда 50 миллион еврога кўчиб ўтди. Томонлар 5+1 схемасида шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, 11 январга ўтар кечаси инсайдер Фабрицио Романо футболчининг трансферини тасдиқлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзиёев Абу-Даби Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг