Мирзиёев 26 январь куни Қирғизистонга бориши кутилмоқда
Жамият
−
18 Январь 2023
6684Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 26 январь куни Қирғизистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Савдо-саноат палатасига таяниб “AkiPress” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Президент Мирзиёев ташрифи муносабати билан Қирғизистон Савдо-саноат палатаси икки давлат ишбилармонлар кенгаши йиғилишини ўтказишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 9 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари раҳбарлари саммитига ташрифи бекор қилинганди. Ушбу саммитда Россия Президенти Владимир Путин ҳам иштирок этганди. Бишкекка Мирзиёевнинг ўрнига Бош вазир Абдулла Арипов борганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь