Мирзиёев Қирғизистондаги Путин келиши кутилаётган тадбирга бормайдиган бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг эртага, 9 декабрь куни Қирғизистонга амалга ошириши кутилаётган ташрифи бекор қилинди. Ташриф кейинроқ бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Айбек Молдоғозиев маълум қилган. 

Унинг урғулашича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлат раҳбарлари саммитига келмайди. 

Унинг эслатишича, Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомига эга ва саммитда қатнашиш учун Бишкекка Бош вазир Абдулла Арипов боради.  

“Ўзбекистон Президентининг давлат ташрифига келсак, у алоҳида бўлиб ўтади”, дейди Айбек Молдоғозийев. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикасига 9 декабрь куни жўнаб кетиши хабар қилинган эди. 

9 декабрь куни Президент Садир Жапаров раислигида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1121

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг