Мирзиёев ҳам Россияга боради

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан бугун, 21 февраль куни “Келажак Ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ташриф дастурида икки давлат раҳбарларининг учрашуви кўзда тутилган. Унда 2023 йил 5-7 октябрь кунлари Россияга расмий ташриф якунида эришилган олий даражадаги келишувларни амалга ошириш ҳамда кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Маълумот учун, Россия Федерациясида илк бор ташкил этилаётган ва 21 февраль – 3 март кунлари бўлиб ўтадиган “Келажак Ўйинлари” спортнинг анъанавий турлари, илмий ишланмалар ва рақамли технологияларни ўзида мужассам этган мусобақадир. Ушбу йирик спорт тадбирида 107 та мамлакатдан 227 та жамоа, шу жумладан Ўзбекистон спортчилари иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳам мазкур тадбирда қатнашиш учун Қозонга бориши маълум бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Владимир Путин Келажак Ўйинлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made