Жапаров Россияга боради
Олам
−
19 Февраль
5589Жорий йилнинг 20-21 февраль кунлари Қирғизистон Президенти Садир Жапаров россиялик мавқедоши Владимир Путиннинг таклифига биноан Россияга боради. Бу ҳақда бугун, 19 февраль куни Бишкекда Қирғизистон давлати раҳбари маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муродбек Азимбакиев маълум қилди.
“Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 20-21 февраль кунлари амалий ташриф билан Россия Федерациясида бўлади. Давлат раҳбари Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган “Келажак ўйинлари” халқаро комплекс мусобақасининг расмий очилиш маросимида иштирок этади”, дейди Азимбакиев.
Унинг таъкидлашича, Қозондаги ўйинларда турли мамлакатлардан 260 дан ортиқ жамоа ва 2000 га яқин спортчилар ва кибер спортчилар иштирокида “жисмоний спорт, компьютер (э-спорт) спорти форматидаги спорт мусобақаларида 21 та ноёб инновацион йўналишларда беллашади.
“Тадбирда бир қатор хорижий давлат раҳбарлари, таниқли халқаро ва жамоат арбоблари, йирик IT-компаниялар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда”, дея ишонтирди Азимбакиев.
Унинг сўзларига кўра, Қозонда Жапаров ва Путин ва Татаристон раҳбари Рустам Миннихоновнинг икки томонлама учрашувлари ҳам режалаштирилган.
“Учрашувлар чоғида томонлар Қирғизистон-Россия ҳамкорлигининг долзарб масалаларини, жумладан, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва сармоявий соҳаларни муҳокама қилади”, дея қўшимча қилди Азимбакиев.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган “Келажак ўйинлари” халқаро комплекс мусобақасида Ўзбекистон жамоаси ҳам иштирок этиши маълум бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь