Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
31 Октябрь 2023 9606 1 дақиқа
Бугун, 31 октябрь куни Сирдарё вилоятидаги Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, бугун халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, туман Кенгаши депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этган.
Акмалжон Маҳмудалиев туман ҳокими лавозимига айни кунга қадар Ширин шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Султонов Сарвар Тўлқинбек ўғли номзодини тавсия этган.
Овозга қўйиш натижаларига кўра, Сарвар Султонов Мирзаобод тумани ҳокими этиб тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қашқадарё вилоятида Шаҳрисабз шаҳри ва Қарши тумани ҳокимлари тайинланганди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь