Мирободдаги даҳшатли авария бўйича қўшимча маълумот берилди
3-саҳифа
−
08 Февраль
17768Аввалроқ, Тошкент шаҳар Миробод туманида учта машина иштирокида даҳшатли авария рўй бергани ҳақида хабар берган эдик. Бу ҳақда ЙҲХБ ахборот хизмати қўшимча маълумот берди.
Унга кўра, 8 февраль куни тахминан соат 15:45 ларда Миробод тумани Нукус–Миробод кўчалари кесишган чорраҳада
- 1979 йилда туғилган В.К. бошқарувида бўлган Kia русумли автомашина;
- 1959 йилда туғилган Р.Р. бошқарувида бўлган Matiz русумли автомашина;
- Zeekr русумли автомашина (ҳайдовчининг шахсига ойдинлик киритилмоқда) иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
"ЙТҲ оқибатида Kia, Matiz, ҳайдовчилари ва Zeekr русумли автомашинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонага олиб борилган. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда", дейилади ушбу хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь