Миришкорнинг сўконғич ҳокими ҳайдалиб, ўрнига Қаршидан раҳбар келади
Жамият
−
04 Март 2020
9900Аввалроқ, Миришкор тумани ҳокимининг ҳақоратли аудиоси тарқалгани ортидан у мансуб бўлган Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг Халқ депутатлари Миришкор тумани кенгашига сайланган вакиллари уни ўз лавозимига нолойиқ деб топгани ҳақида хабар берган эдик.
QALAMPIR.UZ манбасининг маълум қилишича, ҳозирда Халқ депутатлари Миришкор туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтяпти. Унда туман ҳокими Бахтиёр Ражабовни лавозимдан олиш масаласи ҳал қилинади. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Шерзод Қудбиев ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этмоқда.
Шунингдек, Қарши тумани ҳокими Ғайрат Турдиевич Бегалиев Миришкор туманига ўтказилиши кутиляпти. Қарши туманига эса вилоят ҳокимининг ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси Мукаддас Олимхужаевна Мирсаидова раҳбар этиб тайинланиши мумкин.
Аввалроқ, Андижон вилоятининг Асака ва Бўстон туманларига янги ҳокимлар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси