Маҳалла раисларини бўралатиб сўккан ҳоким узр сўради. У лавозимида қоладими?
Жамият
−
04 Март 2020
9405Март ойининг илк кунларида ижтимоий тармоқлар Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабовнинг ҳақоратлари ёзилган аудиодан “портлади”. Аудиоёзувда ҳоким йиғилиш иштирокчиларини пул тушумларини ўз вақтида таъминламагани учун куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлагани эшитилади.
Ўзбекистон Бош прокуратураси тарқалган аудиога муносабат билдириб, ундаги овоз ҳақиқатда Бахтиёр Ражабовга тегишли экани ўрганилишини маълум қилди. Бу орада ҳокимнинг ўзи барчасини тан олди. Фақатгина аудиодаги урган овоз монтаж эканини иддао қилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ЎзЛиДеп фракцияси аъзоси Расул Кушербоев эса ҳолатга қуйидагича муносабат билдирди:
“Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими ким бўлишидан қатъий назар раҳбарликка номуносиб, уқувсиз, билимсиз, тубан инсон эканлигини намоён этибди. Бу инсон ўзининг бугунги Ўзбекистон келажагини қуриб бўлмайдиган ва Президент обрўсини тўкадиган калтафаҳм, пасткаш шахс эканлигини намоён қилди.
Ўртоқ ушбу “инсон” га айтар гапимиз: тинчгина ўринни бўшатиб, ҳеч ким эшитмайдиган дала-даштда истагана бақириб юравериши. Агар ўсимлик ва дов-дарахтлар гапини эшитса шунда ҳам. Хуллас бореее... Сиздақаларга Ватанни қолган куни қурисин...”
Қилар ишни қилиб қўйган ҳокимбува эса кеча, 3 март куни бўлиб ўтган ноқулай ҳолат ва қўполликлар учун маҳалла раисларидан узр сўраб, ўша пайтдаги оғир руҳий ҳолатига изоҳ берган.
Бугун, 4 март куни Бахтиёр Ражабов масаласи бўйича Халқ депутатлари Миришкор туман кенгашининг Ўзбекистон либерал-демократи партиясидан сайланган депутатлари йиғилиш ўтказди. Депутатлар ўз партиясидан ҳокимликка сайланган Бахтиёр Ражабовни эгаллаб турган лавозимига мутлақо нолойиқ, деб хулоса берди. ШУнингдек, бу масала туман Халқ депутатлари кенгаши сессиясида кўриш учун киритилиши таъкидланди.
LiveБарчаси