Асака туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
04 Март 2020
8977Андижон вилояти Халқ депутатлари Асака туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда ташкилий масала кўрилмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Манбага кўра, Асака тумани ҳокими Эркинжон Якубов лавозимидан озод этилиб, ўрнига Бўстон туман ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Иномжон Мамадалиев ўтказилди.
Эркинжон Якубов эса Улуғнор туманига ҳоким бўлиши мумкин. Улуғнорнинг амалдаги ҳокими Дониёрбек Мақсудов қайси лавозимга ўтказилаётгани ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Андижон бўлими раиси Садбар Мамитова Бўстон туманига ҳокими этиб тайинланди.