Миннатдорман, Қосим-Жомарт Тўқаевич! – Пашинян яна “қовун туширди” (видео)
Олам
−
21 Май 2021
26416Аввал хабар берганимиздек, бугун, 21 май куни Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) олий кенгашининг видеоконференцалоқа шаклидаги йиғилиши ўтказилди.
Ушбу йиғилишга Қозоғистон мезбонлик қилди. Унда сўзга чиққан Арманистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян нутқ сўзлаш навбатини тақдим қилган Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Кемелевич Тўқаевга миннатдорлик билдириш вақтида чалкашиб кетди.
“Энди сўз Арманистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Воваевич Пашинянга берилади. Марҳамат Никол Воваевич, сўз сизга!”, дея Қозоғистон Президенти нутқ сўзлаш навбатини Арманистон раҳбарига берди.
Пашинян эса Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Кемелевични “Қосим-Жомарт Тўқаевич”, деб адаштириб юборди.
“Миннатдорман, Қосим-Жомарт Тўқаевич! Ҳурматли давлат раҳбарлари ва йиғилиш иштирокчилари...”, дея Пашинян адашиб кетганини ўзи ҳам сезмай нутқида давом этди.
Исм шарифи хато айтилганини сезган мезбон давлат раҳбари дипломатик этикани сақлаган ҳолда, шунчаки мийиғида кулиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган апрель ойи Пашинян мамлакат парламенти йиғилишида сўзга чиқиб, Владимир Путинни Франция Президенти деб адаштирганди.
Бундан ҳолатлар аввал ҳам кузатилган. Жумладан, жорий йилнинг 9 май куни Ғалаба паради трансляцияси пайтида Россиянинг “Биринчи канали” бошловчиси Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг исмини айтаётганда адашиб кетиб, уни Эммануэль, деб юборган.
Шунингдек, ўтган йилнинг сентябрь ойида Россия Президенти Владимир Путин Қирғизистоннинг собиқ раҳбари Сооронбай Шарипович Жээнбековни Шариман, деб атаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь