Мирзиёев ЕОИИ бўйлаб мунтазам авиақатновларни тиклашни таклиф қилди
Жамият
−
21 Май 2021
2982Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари ўртасида мунтазам Фуқаролик авиацияси ва темир йўл алоқасини тиклашни таклиф қилди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
“Эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашгани ҳамда мамлакатларимизда аҳоли эмланаётганини ҳисобга олган ҳолда мунтазам Фуқаролик авиацияси ва темир йўл алоқасини тиклашнинг вақти келди, деб ҳисоблаймиз”, дейди Президент Мирзиёев бугун, 21 май куни Евроосиё Иқтисодий иттифоқининг онлайн тарзда ўтган олий кенгаши йиғилишида.
Мирзиёевнинг қўшимча қилишича, савдо тўсиқларини йўқ қилиш учун Ўзбекистон ЕОИИ билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёр.
“Биз Евроосиё Иқтисодий Комиссияси (ЕИК) ва иттифоққа аъзо давлатлар билан тўсиқларни бартараф этиш ва савдони тартибга солишнинг тарифсиз чораларини янада яқинлаштириш бўйича фаол ҳамкорлик қилишга тайёрмиз”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўтган йил 11 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши онлайн саммитида Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олган эди. Шундан сўнг, жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь