Мингбулоқ туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
21 Март 2019
7494Наманган вилоятида халқ депутатлари Мингбулоқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақида ЎзА вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига таяниб маълум қилмоқда.
Сессияда вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари, ҳокимликнинг гуруҳ ва котибияти раҳбарлари, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари бошлиқлари, тегишли вилоят, туман ташкилотлари мутасаддилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессия ишида ташкилий масала кўрилди. Ушбу масала юзасидан вилоят ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров маъруза қилди.
Сессияда ҳозирда Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Нуршод Нурмаматович Худойбердиевни Мингбулоқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг 2019 йил 20 мартдаги 203-сонли қарори депутатлар эътиборига ҳавола этилди. Депутатлар вилоят ҳокимининг қарорини бир овоздан тасдиқладилар.