“Милтон” тўфони АҚШга кириб борди
Олам
−
10 Октябрь
9181“Милтон” тўфони Қўшма Штатларнинг Флорида штати ғарбий қирғоқларига етиб борди. Бу ҳақда АҚШ Миллий тўфон маркази хабар берди.
Довулга учинчи қийинчилик тоифаси берилди. СNN шамол тезлиги соатига 200 км дан ошишини ёзмоқда. Poweroutage.us мониторинг хизмати маълумотларига кўра, Флорида бўйлаб 1,1 миллиондан ортиқ аҳоли электр таъминотисиз қолган.
“Довул Флорида жойлашган Мексика кўрфазининг катта қисмига кучли бўрон келтирди. Тампа, Санкт-Петербург, Сарасота ва Форт Майерс шаҳарларида сув тошқини ҳақида огоҳлантириш берилмоқда”, деб ёзган “ABC News”.
Агентлик маълумотларига кўра, Флорида штатидаги Сент-Люсия округи шерифи сонини айтмаган ҳолда бир нечта ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берган. “ABC News”нинг ёзишича, Марин округида бўрон Порт Салернога катта зарар етказган. Маҳаллий ёнғин хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича, ўнлаб уйлар зарар кўрган.
“Милтон” довули 2005 йилдан бери Мексика кўрфазида содир бўлган энг йирик довулдир. АҚШ Федерал фавқулодда вазиятлар агентлигига кўра, мажбурий ёки тавсия қилинган эвакуация ҳақидаги хабарлар 5,5 миллиондан ортиқ кишига юборилган. Бу эса Флорида тарихидаги энг катта эвакуация ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни “Милтон” АҚШ Миллий тўфонларни кузатиш маркази (NHC) томонидан бешинчи шкаладаги тўфонга айлангани тасдиқланган. NHC маълумотларига кўра, тўфон соатига 14,5 км тезликда ҳаракатланиб, шамол тезлиги соатига 287 километргача етмоқда. Флорида томон тўфон яқинлашиши фонида 1,5 мингдан ортиқ авиақатновлар бекор қилинган. “Милтон” ҳақидаги огоҳлантиришлар штатда 277 кишининг ҳаётига зомин бўлган “Ҳелен” тўфонидан бир ҳафта ўтиб эълон қилинмоқда.
LiveБарчаси
06 Ноябрь