Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига директор тайинланди
Жамият 13 Июль 2020 17:44
6642
Александра Колесниченко Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори этиб тайинланди.
Колесниченко ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ахборот соҳасини ривожлантиришни мониторинг қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори сифатида ишлаб келган Хушнуд Худойбердиев Вазирлар Маҳкмаси қарори билан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари лавозимига тайинланган эди.