Ўзбекистонда яна бир жамоат фонди тузилади
Жамият
−
07 Январь 2020
5164Норматив-ҳуқуий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Шон-шараф музейини ривожлантириш жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Молия вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган Шон-шараф музейини ривожлантириш жамоат фондини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Қуйидагилар Фонд маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланади:
• пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
• юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
• халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг, шунингдек, бошқа хорижий донорларнинг грантлари;
• Фонднинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан тушган даромадлар бўйича тушумлар;
• қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Белгиланишича, Фонд маблағлари:
а) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат марказида очиладиган ҳисоб рақамда жамланади;
б) қуйидаги мақсадларга:
Шон-шараф музейи учун тарихий экспонатлар, ашёлар ва коллекциялар, уруш қатнашчиларининг орден-медаллари, шахсий буюмлари ҳамда уруш даври ёдгорликларини харид қилиш;
Шон-шараф музейи экспозицияларини яратиш;
Шон-шараф музейини жорий ва капитал таъмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, шунингдек маданий-маърифий, оммавий-маданий ва бошқа тадбирлар ўтказиш учун сарфланади.
LiveБарчаси