Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби бўшашга ариза ёзди
Олам
−
28 Сентябрь 2019
5004Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Aлександр Данилюк ўз истеъфо аризасини тақдим этди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Aлександр Данилюк Владимир Зеленскийнинг AҚШга ишчи ташрифи бошланишидан олдин БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессиясида иштирок этиш учун Украина Президентига тегишли баёнот ёзган.
Идоранинг таъкидлашича, Зеленский ушбу баёнотни Киевга қайтганида кўриб чиқади.
Маълумотларга қараганда, Данилюк Украинанинг Буюк Британия ёки AҚШдаги элчиси лавозимини эгаллашни режалаштирмоқда.
Данилюк шу йилнинг 28 майдан бери Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг котиби лавозимига тайинланган эди. У 2016-2018 йилларда Украина Молия вазири бўлган.
LiveБарчаси