Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бошқармасига раҳбар тайинланди
Local
−
27 April 2020 17453 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи тайинланди.
Миллий гвардия Матбуот хизмати хабарига кўра, подполковник Қудратжон Ғайратжонович Ўринбоев Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.
Маълумот учун, Қудратжон Ўринбоев бундан аввал Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармаси раҳбари, Қувасой шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи, Фарғона тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.
Аввалроқ, Миллий гвардия қўмондонига учта янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Live
All