Миллий гвардия қўмондонига янги ўринбосарлар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонига учта янги ўринбосар тайинланди.

Полковник Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаев – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Полковник Мамиржон Жомолдинович Ғаниев – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари – Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига таийнланди.

Полковник Сарвар Деҳқонбоевич Мамаюсупов – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Рустам Жўраев миллий гвардия қўмондони этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Миллий гвардия тайинлов

Баҳолаганлар

352

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг