Миллий гвардия ваколати кенгайтирилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистонда Миллий гвардияга ҳам маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати берилмоқда. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилишида кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонунда белгиланмоқда.

Қайд этилишича, ушбу қонун лойиҳаси билан Миллий гвардияга ҳам маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати берилмоқда. Шунингдек, жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларни аниқлаш борасидаги ваколати ҳам кенгайтирилмоқда ва бу бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда.

Таъкидланишича, қонун лойиҳаси жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарадорлигини оширишга, ички ишлар ходимларининг хизмат юкламаларини камайтириб, уларга аҳоли билан кўпроқ ишлаш имкониятини беради.

Йиғилишда кейинги пайтларда Миллий гвардиянинг ҳам жамоат тартибини сақлашдаги ўрни ошиб бораётгани, бироқ уларда жамоат тартибини сақлаш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати берилмаганига тўхталиб ўтилган. Ваколатнинг йўқлиги эса ортиқча ҳужжат айланиши ва фуқароларнинг сарсон бўлишига олиб келиши урғуланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Миллий гвардия

Баҳолаганлар

581

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг