Миллий гвардия ходими ниқобсиз ҳайдовчини тўхтатишга ҳақи борми?

Жамият

image

“Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларини хусусий автомобиль ҳайдовчисига ниқобини тақиб юришини талаб қилиши қанчалик қонуний? Машинада ҳайдовчи ёлғиз ўзи ёки унинг оила аъзолари саёҳат қилаётган бўлиши мумкин-ку...”

Ушбу масалага Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоева тўхталиб ўтди. 

“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида қонун қабул қилинди. Мана шу қонунга биноан ниқобсиз юрган шахсларга нисбатан 1 млн сўмдан ортиқ жарима қўлланилади. 

Ҳар бир фуқаро қабул қилинган қонунларга амал қилиш керак ҳамда карантин қоидаларида белгиланган тартибларга риоя этишлари лозим”, деди Севара Ўринбоева.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни пайтда уларнинг сони 149 нафарни ташкил этмоқда. Касалланганларнинг 7 нафари соғайди, икки киши вафот этди

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

222

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made