Миллионлар: “Пахтакор” раҳбарияти ва футболчилари қанча маош олиши маълум қилинди

Спорт 15360
image

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокими, “Пахтакор” клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев энди жамоадагиларнинг маоши очиқланиб бориши ҳақида айтганди.

Шундан сўнг, “Пахтакор” клуби футболчилар, мураббийлар штаби ва раҳбариятнинг маошлари ва даромадлари бўйича маълумот эълон қилди.

Унга кўра, клуб бош директори Дмитрий Адисманнинг йиллик даромади 588 млн сўмга тенг. Маҳаллий футболчиларнинг асосий қисми 153 млндан ортиқ маош олади. Легионерлар Эрен Дердийок йилига 1,3 млн евро, Драган Черан эса 325 минг доллар ишлаб топади.

Қайд этилишича, кўрсатилган тўловларнинг аксарият қисми ҳомийлар томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 648
Рейтинг: 3
Теглар
t
×