“Пахтакор” футболчи ва мураббийларининг маошлари эълон қилиб борилади
Спорт
−
18 Июнь 2021
9657Кеча, 17 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокими – “Пахтакор” футбол клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев жамоа аъзолари ва мураббийлари билан клубнинг Қибрайда жойлашган машғулотлар базасида учрашув ўтказди.
Унда клуб олдида турган молиявий мажбуриятлар шу кунларда ижобий ҳал этилди. Ҳомийлар томонидан ажратилган 22 миллиард сўм пул маблағлари ҳисобидан шу кунгача йиғилиб қолган футболчилар, мураббийлар ва клуб ходимларининг маошларидан бўлган қарздорликлар бартараф этилган.
Ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев учрашув вақтида бундан буён “Пахтакор” футбол клуби фаолияти ва молиявий ҳисоботлари шаффофлик, очиқлик тизимида йўлга қўйилишини алоҳида таъкидлаган.
Аввалроқ, 9 та Суперлига ва 4 та Про лига жамоаларининг акциялари ҳокимликлар ва давлат компаниялари маъмуриятига топширилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси