Милан ўз вингери билан янги шартнома имзолади

Спорт

image

“Милан” ҳимоячиси Тео Эрнандес жамоаси билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” нашри хабар берди.

Манбага кўра, 24 ёшли футболчининг “Милан” билан янги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган. Янги шартнома тузилгани ҳақида яқин кунларда расман эълон қилинади.

Эрнандес “россонерилар” сафига 2019 йилнинг ёзида “Реал”дан 21,5 миллион евро эвазига ўтган. Жорий мавсумда ҳимоячи Италия А сериясида 19 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган. Эрнандеснинг итальян клуби билан имзолаган аввалги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган эди. “Taransfermarkt” портали франциялик ҳимоячини 48 миллион еврога баҳолаган.

Маълумот учун, “Милан” 23 ўйинда 49 очко тўплаган ҳолда А Серия турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Милан Тео Эрнандес

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made