Микроқарз, микрокредит ва микролизинг миқдори оширилади

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Републикаси Президенти “Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлигининг 2019 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги тартибни жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди, унга мувофиқ:

микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 миллион сўмгача, микрокредит миқдори – 300 миллион сўмгача ва микролизинг миқдори – 600 миллион сўмгача оширилади;

микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати 30 кундан 15 иш кунигача қисқартирилади;

микрокредит ташкилотлари барча ишончли (бланкли) кредитларнинг улар шакллантирган устав фондига фоиз нисбатини мустақил белгилайди;

акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган микрокредит ташкилотларига корпоратив облигацияларни чиқариш ва уларни фақат юридик шахслар ўртасида жойлаштириш ҳуқуқитақдим этилади;

хорижий микрокредит ташкилотларига Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган микрокредит ташкилотларининг устав фондида иштирок этишига рухсат берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

микроқарз микрокредит

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг