Микель Артета: “Мисли кўрилмаган муаммога дуч келдик”

Спорт

image

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Микель Артета коронавирус юқтириб олгани ҳақида хабарлар тарқалди. Артета ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.

“Барчага салом. Мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман. Айни дамда ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Барчамиз мисли кўрилмаган муаммога дуч келдик. Ҳар бир инсоннинг саломатлиги биринчи ўринда туради. Шунинг учун ҳам бир-бирингизни ҳурмат қилинг ва қўллаб-қувватланг. Барча кўрсатмаларга риоя қилсангиз биргаликда бу муаммоларни ҳал қиламиз. Бундай оғир вазиятда чемпионатларни ўз вақтида тўхтатиб тўғри иш қилишди”, деб ёзди Артета ўзининг Instagram'даги расмий саҳифасига

Маълумот ўрнида, айни дамда Италия А серияси, Ла Лига, АПЛ, Европа чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва бир қатор йирик мусобақалар коронавирус сабаб апрель ойига қадар тўхтатилди.

Ҳозирга қадар 140 214 киши коронавирусни юқтириб олган. 5123 киши эса ушбу касаллик оқибатида вафот этган. 70 733 киши касалликни енгиб ўтиб, буткул соғайиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” клуби футболчиси Даниеле Руганида, “Арсенал” жамоаси бош мураббийи Микель Артета ва “Лестер” клубининг уч нафар футболчисида коронавирус аломатлари аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Арсенал Футбол Микель Артета Коронавирус

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made