Мигрантлар учун қўшимча имтиёзлар белгиланмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2020 йил 1 январгача чет элга ишга кетаётган фуқароларни кетишдан олдин касбга йўналтириш марказлари ташкил этилади. Бунда, ҳар бир таълим олувчи учун бир ойда 4 базавий ҳисоблаш миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда грантлар ажратилади.

Шунингдек, меҳнат мигрантлари учун қуйидагилар имтиёзли суғурта қилинади:

•    ишга жойлашишга патент ва бошқа ҳужжатлар берилишини рад этилиши таваккалчилигини суғурта қилиш;
•    транспорт харажатлари ва бошқа харажатлар учун кредитлар қайтарилмаслиги таваккалчилигини суғурта қилиш;
•    ихтиёрий тиббий суғурта.

Қарорга кўра, Ватанга қайтиб келган ишсиз ва банд бўлмаган меҳнат мигрантларига Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан грантлар бериш йўли билан бепул касбий ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш чоралари кўрилади.

Шунингдек, 2020-2021 йилларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург, Новосибирск, Волгоград, Пятигорск, Истанбул, Нур Султон, Дубайда ваколатхоналари очилади.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг