“Microsoft” ўзбек дастурчиларига машғулотлар ўтишни бошлайди

Жамият 1475
image

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда “Microsoft” компанияси мутахассислари иштирокида “Кодлаш соати” (Hour of code) мавзусида машғулотлар ўтказилди. Унда 200 га ўқувчи иштирок этган. Бу ҳақда “Дунё” Ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Машғулотлар якунида “Microsoft” компанияси билан ихтисослаштирилган мактаб ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, компания мутахассислари ҳар ойда бир марта мактаб ўқувчилари учун очиқ дарслар ташкил этади. “Бу орқали ўқувчиларни дастурлаш соҳасидаги сўнгги янгиликлардан хабардор қилиш мақсад қилинган”, дейилади хабарда.

“Кодлаш соати” (Hour of code) – бу энг йирик ўқув тадбирларидан ҳисобланади. Бир соатлик дарс шаклида ташкил қилинадиган тадбир дастурлашнинг мураккаблиги ҳақидаги қарашларни инкор этишга қаратилган.

Маълумот ўрнида, дунёда 2019 йилда ана шундай мавзудаги 140 мингдан ортиқ тадбир ташкил қилиниб, уларда 910 миллиондан ортиқ ўқувчи қамраб олинган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 30
Рейтинг: 3
Теглар
t
×