Microsoft россиялик хакерларни компания раҳбарларининг электрон хатларини ўғирлашда айблади

Технология

image

Midnight Blizzard гуруҳи (Nobelium номи билан ҳам танилган) хакерлар Microsoft раҳбарлари, киберхавфсизлик ходимлари, юридик бўлимлар ва бошқа бўлимларнинг электрон почта аккаунтларига киришга эришди. Бу ҳақда Microsoft блогида айтилди. 

Қайд этилишича, ҳужум жорий йилнинг 12 январь куни аниқланган. Корпорация хакерликни давлат ҳужуми деб атаган ва Midnight Blizzard хакерларига Россия ҳукумати ҳомийлик қилганини айтган.

Компания маълумотларига кўра, хакерлар 2023 йилнинг ноябрида Microsoft корпоратив электрон почта аккаунтларининг жуда кичик қисмига киришган.

Улар электрон почта хабарлари ва уларга бириктирилган ҳужжатларни ўғирлашган. Microsoft суриштируви шуни кўрсатдики, хакерлар Midnight Blizzard билан боғлиқ маълумотларни электрон почта орқали қидирган.

Компаниянинг қайд этишича, ҳужум корпорация маҳсулотлари ёки хизматларининг заифлиги туфайли содир бўлмаган.

Microsoft'нинг маълум қилишича, хакерлар фойдаланувчи хизматлари, манба кодлари ёки сунъий интеллект тизимларига кириш имконига эга бўлгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Microsoft Midnight Blizzard

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг