Microsoft асосчисининг коллекцияси рекорд даражада қимматга сотилди
Бу қизиқ
−
12 Август 2023
4413Microsoft асосчиси Пол Алленнинг санъат коллекцияси 10-11 август кунлари “Christie” модалар уйида аукционга қўйилди ва 1,6 миллиард долларлик сотуви билан рекорд ўрнатди. Бу ҳақда “CNBC” нашри маълум қилди.
Аукцион уйи Аллен коллекциясидан 150 та асарни 1,6 миллиард АҚШ долларига сотди. Жумладан коллекцияга тегишли бешта расмнинг ҳар бири 100 миллион доллардан ошиқ нархга баҳоланган. Коллекциядаги Жорж Сёранинг “Les Poseuses, Ensemble” сурати 149,2 миллион долларга сотилган. Бундан ташқари яна бир нечта асарлар ўз баҳосидан уч ёки тўрт баравар қимматга харид қилинган.
Аввалги рекорд Гарри ва Линда Маклоу коллекцияси томонидан “Sotheby” аукционига тегишли эди. Ўшанда барча асарлар умумий ҳисобда 922 миллион долларга сотилганди. Аллен коллекцияси эса 1,62 миллиард доллар қийматидаги савдоси билан ушбу рекордни янгилади.
“Christie”нинг билдиришича, аукционда 19 та мамлакатдан келган харидорлар иштирок этган.
Шунингдек, Нью-Йоркдаги Флатирон биносида яшовчи Эдвард Стайхеннинг машҳур сурати 11,8 миллион долларга сотилган ва у тарихдаги энг қиммат иккинчи фотосуратга айланган.
“Бу шуни кўрсатадики, сифатли ва ноёб объектлар эгаси бўлиш учун одамлар борини сарфлайди”, деди Gagosia мега-галереясининг бош операцион директори Эндрю Фабрикант.
Барча тушумлар хайрия ишларига йўналтирилиши айтилмоқда. Чунки Аллен ўз бойлигининг камида ярмини хайрия қилишга ваъда бериб, шартнома тузган.
Эслатиб ўтамиз, Британия қироли Чарльз III нинг болаликда рангли қаламлар билан чизган суратлари Чарльз Ҳенсон аукционида 46 минг фунт стерлинг (тақрибан 59 минг АҚШ доллари)га сотилди.
LiveБарчаси