Microsoft асосчиси дунё бойлари рейтингида бир поғона пастлади

Олам

image

Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс дунё бойлари рейтингида иккинчи ўринни франциялик бизнесмен, Louis Vuitton Moët Hennessy компанияси президенти Бернар Арнога бой берди. “Forbes” рейтинги шундан дарак бермоқда.

Эндиликда Арно дунё бойлари орасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Унинг бойлиги 107 млрд долларга баҳоланди. Гейтс 106,8 млрд долларлик кўрсаткич билан учинчи ўринда боряпти.

Рейтингни аввалгидек Amazon асосчиси Жефф Безос бошқариб боряпти. Унинг бойлиги 112, 4 млрд долларга баҳоланган.

Рейтингда асли ўзбекистонлик россиялик миллиардер Алишер Усмонов 12,1 млрд доллар билан 125-ўриндан жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Forbes Жефф Безос Билл Гейтс Бернар Арно

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг