МИБнинг Сурхондарё вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

Азамат Холмуродов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.  

Маълумот учун, Азамат Холмуродов 1980 йилда Термиз туманида туғилган, маълумоти олий. У иш фаолиятини 1997 йилда Сурхондарё вилоят прокуратураси нозири бўлиб бошлаган ва вилоят прокуратурасида турли лавозимларда ишлаган. 

 2017 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Термиз туман бўлими суриштирувчиси, бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ўз ишини давом эттириб, 2018-2019 йилларда Бюронинг Термиз шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари ҳамда 2020-2021 йилларда Бюронинг Қумқўрғон туман бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Мазкур тайинловга қадар у бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё МИБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made