МИБ номидан фейк хабарлар юборилмоқда
Жамият
−
11 Декабрь 3271 1 дақиқа
Мажбурий ижро бюроси номидан ижро ҳужжати ёки қарздорлик ҳақидаги фейк хабарлар юборилиши ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Ижтимоий тармоқлар орқали айрим фуқароларнинг исм-шарифи, телефон рақами ва ҳаттоки паспорт рақамлари билан фейк хабарлар келган.

Ушбу хабар ва “apk” иловалари аслида фирибгарларнинг алдов йўли бўлиб, илова юклаб олинганда, пластик карточка маълумотлари ва пул маблағи қўлга киритилиши ҳам мумкин.
“Ижтимоий тармоқлар орқали келаётган хабарлардан огоҳ бўлишингзни сўраб қоламиз!” дейди Шамсутдинов.
МИБнинг билдиришича, бюро номидан ижро ҳужжатлари ва қарздорликлар бўйича хабарлар фуқароларимизга мобил SMS кўринишида ҳамда алоҳида “MIB” инфо номерик ёрдамида берилади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Telegram мессенжери орқали содир этилаётган фирибгарлик ҳолатлари кескин ортгани кузатилаётгани, фирибгарлар Telegram-гуруҳларида мавжуд бўлган очиқ кўринишдаги @username маълумотларидан фойдаланиб, гуруҳга қўшилмасдан туриб фойдаланувчиларни кузатиб чиқаётгани ва сўнгра улар гуруҳ аъзолари орасидан бирор фойдаланувчини танлаб, унинг Telegram профилини тўлиқ нусхалаётгани хабар қилинганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь