Мейвезер ва Жон Готти III жангида катта жанжал келиб чиқди (видео)
Спорт
−
12 Июнь 2023
8427Бокс бўйича бешта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер ва ММА жангчиси Жон Готти III ўртасида ташкил этилган кўргазмали жанг катта жанжал билан якунланди.
АҚШнинг Флорида штатида жойлашган “FLA live arena”да кеча, 11 июнь куни катта кўргазмали жанг оқшоми бўлиб ўтди. Мазкур кечанинг марказий тўқнашувида Мейвезер ва Жон Готти рингга кўтарилди.
Ижтимоий тармоқларда авжига чиққан треш токинглар рингда ҳам давом этди. Жангда кераксиз гаплар кўп ишлатилганлиги сабабли рефери 6-раундда жангни тўхтатишга мажбур бўлди.
Готти III реферининг қарорини ҳурмат қилмаган ҳолда Мейвезерга яна 2-3 бор зарба йўллади. Шундан сўнг ҳакамлар унга нисбатан дисквалификация эълон қилди.
Шунингдек, рингдаги можароларга спортчиларнинг жамоалари аралашиб катта тартибсизлаик юзага келди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.
Маълумот учун, боксдаги шахсий рекорди 50:0 бўлган Мейвезер жорий йилнинг февраль ойида Аарон Чалмерсга қарши жанг қилган. Мазкур баҳс кўргазмали жанг мақомида бўлгани учун ғолиб аниқланмаган. Бироқ жанг Мейвезернинг катта устунлигида ўтган.
Америкадаги энг кучли жиноят синдикатининг бошлиғи сифатида танилган машҳур тўда босси Жон Готтининг 30 ёшли набираси Готти III эса ММА'да 6 та жанг 5 та ғалаба, профессионал боксда 2 та жанг 2 та ғалаба қайд этган.
Муҳсинжон Умурзоқов