Мева ва сабзавотларнинг фойдаси уларнинг рангига боғлиқми? 

Фойдали

image

Диетолог Светлана Фус мева, сабзавот ва резаворларнинг рангларини уларнинг фойдали хусусиятлари билан боғлади. Бу ҳақда Фус Instagram’даги саҳифасида маълумот берган. 

Унинг таъкидлашича, ранглар пигментлар ҳисобига ҳосил бўлади. 

“Уларнинг юрак-қон томир тизими касалликлари, айрим саратон касалликлари, катаракталарга қарши профилактик хусусиятлари маълум. Улар болаларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун зарурдир. Бизнинг ҳужайраларимизни ҳимоя қилиш орқали бу моддалар организмнинг қариш жараёнини секинлаштиради, умр кўриш давомийлигини оширади ва иммунитетни яхшилайди”, деган мутахассис. 

Фусга кўра, бинафша ранг (антоцианин) юрак-қон томир тизими касалликлари ва ошқозон саратони хавфини камайтириш учун жавобгардир. Шунингдек, ушбу рангдаги маҳсулотлар организмга қон босими ва холестерин миқдорини бошқаришда ёрдам беради. 

Қайд этилишича, ликопинга бой қизил рангдаги мевалар, сабзавотлар ва резаворлар ҳам юрак касалликлари ва саратон касаллигининг олдини олишга ёрдам беради. Тўқ сариқ ва сариқ (бета-каротин) маҳсулотлар иммунитетни мустаҳкамлашга ва кўришни яхшилашга ёрдам беради. 

Жигарранг ёки оқ ранг пигментациясини берувчи аллицин хотирани яхшилайди, антибактериал хусусиятларга эга, шунингдек қон томир касалликлари хавфини камайтиради. Таниқли хлорофилл (яшил ранг) эса ҳужайраларнинг нафас олишини яхшилайди ва онкология хавфини камайтиради. 

Фус ҳар куни камида 400 грамм сабзавот, 200 грамм мева ва резаворлар истеъмол қилишни тавсия қилган. У ҳар овқатланганда сабзавот ва ўтлардан фойдаланишни маслаҳат берган.


Мақола муаллифи

Теглар

мева сабзавот резавор

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг