Метронинг янги бекатлари очилиши номаълум муддатга қолдирилди
Жамият
−
25 Декабрь 2019
6020Tошкент метрополитенининг Сергели йўналиши ҳамда Юнусобод йўналиши қурилишининг иккинчи босқичи давом этмоқда.
Бироқ лойиҳа қурилиш меъёрлари ва техник талаблар сабабли жорий йилнинг 28 декабрида ишга тушмайди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Mаълум қилинишича, қурилиш майдонида қурилиш ускуналарининг кўпайиши, ёғингарчиликсиз, ҳаво очиқ бўлган кунларда ишни тўғри ташкил этиш билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида фавқулодда вазият вужудга келган эди. Натижада 6 нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилиб, уларнинг шахсига аниқлик киритилган эди.