Метро бекатларидан бирига Шароф Рашидов номи берилиши таклиф қилиняпти

Жамият

image

Маълумки, айни вақтда пойтахт Тошкентда метронинг Сергели йўналиши қурилиши жадал олиб борилмоқда. 24 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш ишлари билан танишган эди. 

Жамоатчилик, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Тошкент метросининг Сергели йўналиши бекатларидан бирига давлат арбоби, шоир ва ёзувчи Шароф Рашидов номи берилишини таклиф қиляпти. 

Тармоқ фойдаланувчилари Ўзбекистонда метро қурилишининг ташаббускори сифатида Ўзбекистон ССРни бошқарган раҳбар, ёзувчи ва шоир Шароф Рашидович Рашидов хотирасига ҳурмат рамзи сифатида янги даврда қурилган метро бекатларидан бирига унинг номини бериш адолатли қарор бўлишини таъкидламоқда. 

“Кремль метрони Тошкентда эмас, Олмaотaда қуришни кўзлаган. Лекин Рашидов “ер ости рельси”ни Тошкентга бура олган. Албатта, бу тарих. Бироқ савол туғилади. Шароф Рашидов номи метро бекатларидан бирига берилиш учун арзийдими, йўқми?” деган савол ўртага ташланмоқда. 

Сиз нима дейсиз? 

Маълумот ўрнида, Сергели йўналишида 7 километр темир йўл ва 6 та бекат қурилиши белгиланган. Сергели йўналиши Чилонзор линиясининг “Олмазор” бекатига уланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шароф Рашидов Метро

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг