Метан нархини бозор белгилайди

Жамият

image

Ўзбекистонда метан нархини бозор белгилайди. Бу ҳақда кеча, 1 август куни Бош вазир Абдулла Арипов Президент топшириғига биноан ёқилғи-энергетика масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда метан нархининг юқори чегарасини бекор қилиш масаласи муҳокама қилинди. Билдирилишича, эндиликда давлат бу соҳада нарх белгилашга аралашмайди, нархни бозор белгилайди.

Қайд этилишича, тадбиркорларга нарх белгилашда эркинлик бериш “хоҳлаган ишни қилиш имкониятини” англатмайди. Президент ҳукуматга бозор механизмларини жорий этиш билан бирга, газ нархининг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича топшириқ берган.

Маълумотларга кўра, Рақобат қўмитаси ва Бош прокуратурага нархларни барқарорлаштириш бўйича Президент топшириғи берилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ пропан нархи ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўртача 4800-5000 сўмдан 6000-6200 сўмгача қимматлашгани, Рақобат қўмитаси ҳолатни ўз ваколатлари доирасида ўрганаётгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Арипов метан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг