Meta, Google, Netflix... Хорижий компаниялар Ўзбекистонга қанчадан солиқ тўлаяпти?

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар йил бошидан бери умумий миқдорда 32,4 млрд сўм солиқ тўлаган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, шу йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 42 та хорижий компания томонидан 32,4 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробар кўп. 

Таъкидланишича, электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди. 

Бунда тўланган солиқларнинг 95 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компаниянинг ҳиссасига тўғри келади:

Meta – 12,1 млрд сўм;
Google – 9,3 млрд сўм;
Apple – 6 млрд сўм;
Booking – 1,1 млрд сўм;
Netflix – 1,1 млрд сўм;
Xsolla – 632,9 млн сўм;
Яндех – 363 млн сўм;
Paddle – 321 млн сўм;
Linkedin – 275,6 млн сўм;
Adobe Systems – 221 млн сўм.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ Google Meta Netflix

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг