Мессининг собиқ мураббийи ҳам “Интер Майами”да иш бошлади
Спорт
−
29 Июнь 2023
3982АҚШнинг “Интер Майами” жамоаси аргентиналик мутахассис Херардо Мартинони мураббий этиб тайинлади. Бу ҳақда клуб Ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, янги мавсумга ўзгача тайёргарлик кўраётган Маямининг “Интер” жамоаси яқинда трансфер қилинган Лионель Мессининг собиқ жамоаси “Барселона”да ишлаган Херардо Мартино билан номаълум муддатга шартнома тузган.
Маълумот учун, аргентиналик 60 ёшли мутахассис MLS'да аввал ҳам ишлаган ва 2018 йилда “Атланта” билан чемпион бўлган.
Шунингдек, мураббийнинг 2013/2014 йилги мавсум “Барселона”да Серхио Бускетс ва Лионель Месси билан йўли кесишган ва у 2014 йилдан 2016 йилгача Аргентина терма жамоасига устозлик қилган.
LiveБарчаси