Мессининг кетиши Испания футболи учун қайғули — Рафаэль Надал

Спорт 2135
image

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надал аргентиналик футболчи Лионель Мессининг “Барселона”дан кетишига муносабат билдирди.

“Мен футболни яхши кўраман, шунинг учун бу хабарни эшитиб, хафа бўлдим. Испан футболи бундай ўйинчидан айрилгани ёқимсиз. Ушбу ҳолат бутун Испания учун қайғули янгилик.

Аммо бундан ҳеч ким ҳимояланмаган. Ҳозир, нафақат футбол, балки иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ҳам инқирозни бошдан кечирмоқда. Клубларга қийин, агар ташкилот давлатларга таянолмаса, у зарар кўради”.

Маълумки, қум қопламали кортлар “қирол”и “Реал Мадрид” жамоасининг мухлиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Рафаэль Надал фаолияти давомида 20 марта “Катта дубулға” таснифидаги мусобақаларда ғалаба қозонган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 53
Рейтинг: 3
t
×