Мессининг қачонгача тўп тепиши маълум қилинди

Спорт

image

Хосеп БартомеуБарселона президенти Хосеп Бартомеу жамоа сардори Лионель Месси жамоадан кетгандан кейин клубнинг кейинги тақдири ҳақида ўйлашни бошлаганини тан олди.

“Мен билмайман, Месси қачон фаолиятини тамомлайди? Аммо умид қиламанки, у 45 ёшгача футбол ўйнай олади. Биз унинг кетишига Усмон Дембеле, Клеман Лангле, Артур каби ёш ўйинчиларни таклиф қилган ҳолда тайёрланяпмиз. Ахир биз ундан кейин ҳам буюк жамоани қуришимиз керак. Аммо унгача яна ҳали анча бор деб ўйлайман”, дейди Бартомеу.

Месси жорий мавсум “Барселона” сафида 46 та ўйин ўтказиб, 48 та гол урди. Унинг жамоа билан шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Лионель Месси

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made