Мессининг Франция чемпионатидаги кўрсаткичлари эълон қилинди

Спорт 2935
image

Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клубининг 34 ёшли юлдузи, аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси Франция 1-лигаси футболчилари орасида бир нечта статистик кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда журналист  Статман Даве Тwitter'даги саҳифасида маълум қилди.

Эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, Месси Франция чемпионатининг жорий мавсумида 22 та ўйинда қатнашиб, 1793 дақиқани майдонда ўтказди. Ушбу учрашувларда Лео 215 та узатмани амалга ошириб, ҳужумни рақибнинг дарвозасигача томон камида 10 метр олдинга силжитган. Шунингдек, Месси жарима майдончаси ичига 76 та узатма ва 18 та кесишган узатма амалга оширган. Ушбу учта кўрсаткич бўйича 34 ёшли аргентиналик даҳо лиганинг энг яхши футболчиси бўлган.

Шу билан бирга, Лионель 13 та голли узатма билан чемпионатда иккинчи ўринда бормоқда. У 90 дақиқада ўртача 0,86 голли узатма амалга оширади. Бу ҳам Лига 1 нинг ушбу мавсумидаги энг яхши кўрсаткичдир.

Умуман олганда, Месси жорий мавсумда ПСЖ сафида барча турнирлар доирасида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилган. Аргентиналик иқтидор эгаси яна бир ПСЖда қолади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, Месси Франция чемпионати кейнги мавсумини ёндириб бериши мумкин. 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 66
Рейтинг: 3.1
t
×