Мессининг “Барселона” билан муносабати ёмонлашди

Спорт

image

Аргентина терма жамоаси ва “Интер Майами” клуби футболчиси Лионель Месси собиқ клуби “Барселона”га қайтишни истамаяпти. Бу ҳақда “Sport.es” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Месси Каталония жамоаси раҳбарияти билан ёмон муносабатлар сабабли “Барселона” билан ҳар қанақа алоқа ўрнатишни хоҳламаяпти. Ҳатто, аргентиналик футболчи “кўк-анорранглилар” сафида ўз шарафига ўтказилиши мумкин бўлган хайрия учрашувида ҳам иштирок этишни режалаштирмаяпти.

Маълумот ўрнида, Месси 2004 йилдан 2021 йилга қадар каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган. У клуб сафида 778 та ўйинда майдонга тушиб, 672 та гол урди ва 269 та ассист амалга оширди. Месси 2023 йилнинг ёзидан бери “Интер Майами” таркибида тўп тепмоқда. Футболчи айни дамга қадар 49 та ўйинда майдонга тушиб, 42 та гол урди ва 21 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Унинг америкаликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг охирига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” портали Мессининг ҳозирги қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Лионель Месси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг