Месси жароҳатидан фориғ бўлди (видео)

Спорт

image

Аргентиналик юлдуз ҳужумчи Лионель Месси “Интер Майами”нинг умумий гуруҳида машғулотларни давом эттирди. 2 апрель куни аргентиналик футболчи жамоадошлари билан машғулот ўтказди.

Месси мушакларидаги жароҳат туфайли жамоасининг МЛСдаги сўнгги тўртта ўйинини, шунингдек, Аргентина терма жамоасининг иккита ўйинини ўтказиб юборди. У охирги марта 3 март куни майдонга тушганди.

Ушбу мавсумда саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби “Интер Майами” сафида 5 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

4 апрель, пайшанба куни “Интер Майами” КОНКАКАФ Чемпионлар кубогининг биринчи чорак финал учрашувини “Монтеррей”га қарши ўтказади. 37 ёшли футболчи мазкур учрашувда майдонга тушиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Интер Майами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made