Месси жамоадошлари учун 35 та тилла iPhone буюртма қилди
Спорт
−
02 Март 2023
47897 карра “Олтин тўп” соҳиби Лионель Месси Аргентина терма жамоаси футболчилари учун 35 та тилла билан безатилган iPhone сотиб олди. Бу ҳақда телефонларни безаш билан шуғулланувчи “Indesign Gold” компанияси раҳбари Бенжамин Лён маълум қилди.
“Лео Мессига 35 та олтин iPhone 14 етказиб бериш биз учун шараф. Месси совғаларни жамоадошлари ва мураббийлар штабига Жаҳон чемпионати финалида ғалаба қозонгани учун бермоқчи”, дейди Лён.
Эслатиб ўтамиз, Месси 28 февраль куни FIFA томонидан “The Best” мукофоти билан тақдирланди. Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони эса энг яхши мураббий деб эътироф этилди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023