Месси Жаҳон чемпионати ярим финалида тарихий рекорд ўрнатди

Спорт

image

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Жаҳон чемпионатлари тарихида ярим финал баҳсида майдонга тушган энг кекса майдон ўйинчисига айланди. 39 ёш 21 кунлик Месси 2026 йилги Жаҳон чемпионати ярим финалида Англияга қарши учрашувда майдонга тушиб, ушбу рекордни ўз номига расман ёздириб қўйди.

Бу борадаги аввалги рекорд 1958 йилги мундиалга тегишли эди. Ўшанда Ғарбий Германия ва Швеция ўртасидаги ярим финалда немис футболчиси Фритс Вальтер ҳамда швециялик Гуннар Грен 37 ёш 236 кунлигида майдонга тушган эди.

Жаҳон чемпионати ярим финалларида иштирок этган энг кекса футболчи бўйича умумий рекорд эса собиқ англиялик дарвозабон Питер Шилтонга тегишли. У 1990 йилги мундиаль ярим финалида 40 ёшида майдонга тушган.

Шунингдек, Месси Англияга қарши баҳсда ҳар икки голга ҳам асцитлик қилди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу Мессининг турнирдаги 5-марта ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилиши бўлди.

2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтказилмоқда. Турнирнинг финал баҳси жорий йилнинг 19 июль куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ярим финалда Аргентина Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Жаҳон чемпионати финалига йўл олган эди. Жорий йилнинг 19 июль куни Нью-Жерси штатидаги Ист-Ратерфорд шаҳрида бўлиб ўтадиган финалда Аргентина Испанияга қарши майдонга тушади. Испания ярим финалда Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг