Месси ёки Роналду? Де Брюйне ўз танловини қилди
Спорт
−
23 Октябрь
2407“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне Месси ёки Роналду билан бир жамоада ўйнаш имконияти қўйилса, португалиялик футболчи билан тўп тепишни афзал билди. Бу ҳақда у “SportBible” нашрига берган интервьюсида айтди.
Манбага кўра, Де Брюйненинг танловига португалиялик футболчининг типик ҳужумчи, Мессининг эса плеймейкер эканлиги сабаб бўлди.
“Мен Роналду деган бўлардим, чунки у кўпроқ типик ҳужумчи. Мессида эса плеймейкер характери кучли. Мен ҳам плеймейкерман, шунинг учун яхши ҳужумчи билан бир жамоада ўйнаган бўлардим”, дейди футболчи.
Маълумот учун, Де Брюйне 2015 йилнинг ёзидан буён “Манчестер Сити”да тўп сурмоқда. У клуб сафида 382 та ўйинда майдонга тушиб, 102 та гол ва 170 та голли узатмага муаллифлик қилди. Де Брюйне “Ман Сити” билан биргаликда олти марта Англия Премьер-лигасида ғолиб чиқди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лионель Месси МЛСда ойнинг энг яхши футболчиси бўлгани хабар қилинганди.