Месси ЕЧЛда Роналдудан ўзиб кетиб, рекорд ўрнатди

Спорт 2828
image

Кеча, 14 сентябрь куни футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг 2-тури доирасида ПСЖ “Маккаби” меҳмони бўлиб, 3:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. Парижликларнинг голларига Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Неймар Жуниор муаллифлик қилди.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, аргентиналик футболчи “Маккаби” дарвозасига киритган голи билан Чемпионлар лигасида тўп киритган мавсумларининг сонини 18 та етказди. Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Мессининг ушбу натижасини шу мавсумнинг ўзидаёқ “Реал Мадрид” ҳужумчиси Карим Бензема такрорлаши мумкин. Франциялик ҳужумчи ЕЧЛнинг 17 та мавсумида гол урган. Криштиану Роналду ва “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Райн Гиггс эса 16 та мавсумда рақибларининг дарвозаси тўрини силкитган.

Шунингдек, 35 ёшли Лионель Месси “Маккаби” дарвозасини ишғол қилиш орқали ЧЛда гол киритган клублари сонини 39 та етказди. У бу борада Криштиану Роналдунинг 38 талик натижасидан ўзиб кетди.

Маълумот учун, жорий мавсумда аргентиналик футболчи ПСЖ таркибида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 96
Рейтинг: 3
t
×